12
Aug

Ҳаракат ва Одат

Одат – автоматик, рефлекс сифатида бажариладиган харакатлар. Яъни, бу – ташқи таъсирга нисбатан программалаштирилган реакциямиз, ўзимизни тутишимиз алгоритмлари. Агар кеч ухлашга “кўниккан” бўлсак,тун кирганини сезмай қоламиз. Агар иш ёки ўқишга доим маълум бир йўлдан борсак, навбатдаги бурилишдан қандай ўтганимизга эътибор бермаймиз. Овқатдан сўнг чекишга одатланган бўлсангиз, бу “маросим”сиз хатто, кейинги режаларингизни бузиб юборишингиз хам мумкин. Унда одатларимиз нималардан иборат? Ахир уларни бизга туғилишимиз билан бонус сифатида беришиаганку?! Келинг, одат нималигини қайтадан эслаб кўрамиз. Бу – қандайдир харакатлар эдими? Бошқачароқ айтганда…

Ҳаракат – вазиятга ўзгартириш киритишга уринишимиздир. Атрофимиздаги оламга бевосита таъсиримиз. Харакатларнинг баъзиларини хар куни бажарамиз, баъзиларини эса – умримизда бир марта. Харакатларимиз “яхши” ва “ёмон”, “ўйлаб кўрилган” ва “ўйланмаган” бўлиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳар бир асосли харакат бажарилишидан олдин ички бир жараёндан ўтади. Бу жараён – диалог. Бошқа тирик мавжудот билан ёки ўз-ўзи билан бўладиган диалог…