12
Aug

Ўй-Фикр

Ўта нозик субстанция. Кўз илғамайди. Хаттоки, жараённи чуқур англамаганлар уни бутунлай йўққа чиқариши мумкин. Аммо айнан фикрларимиз тақдиримизнинг бошланишидир. Айтишларича, фикр кучини ўзи билан хаётни ўзгартириш мумкин. Агар негатив фикрларни ташлаб, ўрнига позитивларини жамласак, ёрқин ғоялар келади ва ишларимиз осон кечади. Сухбат йўналиши, улардан занжир бўйлаб оқибатда хосил бўладиган одат, феъл ва тақдирни фикрларимизга боғлиқлигини ҳисобга олсак, якуний хулоса – фикрларимизни назорат қилишимиз керак экан. Бу унчалик ҳам осон эмас.

Гап шундаки, ўй-фикрлар бизга тегишли эмас. Улар шунчаки атроф-мухитимизда “учиб” юришади. Кўплаб динларда, масалан, бошга келган ҳар қандай гунох ҳисобланган фикрнинг ўзи гунох хисобланмайди. Лекин ўша фикрни чуқур ўйлаш – гунохга киради. Бу нарсани бежизга эслатганимиз йўқ. Ички диалогни тўхтатишда ва мияни тинчлантиришда қўлланиладиган баъзи медитацияларда қуйидагича маслахат берилади: Келаётган фикрлар билан курашиб, қаршилик қилмаслик, аксинча, эътиборни “саноқ нуқтаси”га, масалан – нафас олишга қаратиш. Чунки фикрга қаршилик жараёнида биз у фикрдан қутулмаймиз, аксинча, унга эътиборни қаратишда давом этамиз ва уни чуқур ўйлаймиз.