12
Aug

Феъл ва Тақдир

Феъл – бу шахсимиз образи. Атроф-мухит билан мулоқотда бўлиш даражамиз. “Феъли оғир”, “хушчақчақ феълли” дейишадику ахир. Бу – хаёт йўлимизда бизга керакли бўлган анжомлар йиғиндиси. Олдимизда турган масала ва саволларни ечишда қатъийлигимиздан фойдаланиб, ёриб ўтамизми ёки оригинал ечим топиб, айланиб ўтамизми. Қайғу денгизини медитация қайиғида секин сузиб ўтамизми ёки илҳомланиш аквалангини кийиб олиб денгизга шўнғиймизми. Ҳаммаси ўша анжомларимиз қандайлигига боғлиқ. Уларни биз қаердан олганмиз ёки оламиз? Ахир феъл сотиладиган дўкон йўқ-ку?! Йўқ. У ўз-ўзидан одатларимиздан ташкил топади.

Тақдир – одамнинг маълум тарзда белгиланган умри, хаётининг натижаси. Хаёт номли автобус етиб келган охирги бекат. Бу бекатдан бутун йўлни бошланган жойидан кўрса бўлади. Бу йўл қандай юзага келди? Кўпчилик: “тақдир экан” деб, асосан ўзлари ясаган нарсани ўзларидан масъулиятни четлатиш учун айтишади. Туғилмасимиздан олдин хаммаси аниқлаб бўлинган ва буни ўзгартириб бўлмайди деб айтишингиз мумкин, лекин бу нарса қисман тўғри холос. Бу шунчалик кенг “трасса”ки, уни исталган бўлагидан юришингиз мумкин. Келинг, шу “трасса”ни қайси бўлагини танлашимизни тушуниб олайлик.